Ўзбекистон | 11:41 / 14.03.2024
2690
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 16 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 

Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро Ф.Э. фуқаро М.Я.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига Туркия, Мексика ва Никарагуа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, олдиндан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид