Тошкентнинг қайси туманларида уй-жой ижара нархи пасайгани айтилди
Жорий йил бошидан бери қайд этилган бироз пасайишдан сўнг, феврал ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик яна ўсишни бошлади. Белгиланган пасайиш тўлиқ тикланди. Тошкентда ижара нархларининг пасайиши секинлашди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабарига кўра, кўриб чиқилаётган даврда кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича 22,2 мингта шартнома тузилди. Ўтган ойга нисбатан бу кўрсаткич 2 фоизга ошди.
Йил бошида бир қатор ҳудудларда қайд этилган фаолликнинг пасайиши феврал ойида тўлиқ тикланди. Юқори ўсиш суръатлари Тошкент – 14 фоиз, Андижон – 16 фоиз ва Фарғона– 13 фоиз вилоятларида қайд этилди.
Уй-жой ижараси бозорида нархларнинг пасайиши кузатилди. Январ ойида ижара бозори 2,2 фоизга пасайган бўлса, феврал ойида эса 1,1 фоизга пасайиб, 1 кв.м. учун 8,9 долларни ташкил этди.
Йиллик ҳисобда ижара ҳақининг энг кўп пасайиши Олмазор, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида 13 фоиздан 18 фоизгача қайд этилди.
Эътиборлиси, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманларида ойлик ижара ҳақи ошди, бу ерда уй-жойни ижарага олиш мос равишда 3,5 фоиз ва 2,5 фоизга қимматлашди.
Ижара ҳақининг энг катта пасайиши Яшнобод туманида 6,3 фоиз ва Чилонзор туманида 5,7 фоизга қайд этилди.
Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида ижара нархи юқорилигича сақланиб қолмоқда. Бу туманларда уй-жойни ижарага олиш ўртача кв.м. учун 11 долларга тушади.
Нисбатан арзон уй-жой ижараси Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида сақланиб қолмоқда ва кв.м. учун 6 доллардан 8 долларгача ўзгариб туради.
Мавзуга оид
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024
Пойтахт ИИББ Отабек Бакиров устидан жиноят иши қўзғатишни рад этди
23:26 / 18.12.2024
Тошкентда автобус ёниб кетди
19:59 / 18.12.2024