Ўзбекистон | 15:20 / 15.03.2024
5196
1 дақиқада ўқилади

Айрим ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини экспорт қилиш бўйича чекловлар бекор қилинди

Тадбиркорларга ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғлари ҳамда мойли экинлар (пахта, кунгабоқар ва соя) уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғларини белгиланган миқдорларда экспорт қилишга рухсат берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Мойли уруғларни қайта ишловчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғлари ҳамда мойли экинлар (пахта, кунгабоқар ва соя) уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғларини белгиланган миқдорларда экспорт қилишга рухсат берилади.

Шунингдек, кунгабоқар ва пахта ёғи ҳамда аралаш ёғлардан ташқари бошқа ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) бўйича чекловлар бекор қилинди.

Мавзуга оид