Статистика агентлиги хабарига кўра, иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп МЧЖлар савдо соҳасида ишламоқда - 110 минг 212 та.
Кейинги ўринларда:
- саноат соҳасида - 45 242 та;
- қурилиш соҳасида - 29 052 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида - 27 326 та;
- ташиш ва сақлаш соҳасида - 15 649 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида - 15 291 та;
- ахборот ва алоқа соҳасида - 8 619 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида - 6 725 та;
- бошқа соҳаларда - 43 196 та.















