Ўзбекистон | 09:23 / 18.03.2024
4309
1 дақиқада ўқилади

Майнинг ферма ташкил этган МЧЖ давлатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

Сирдарё вилоятида тизимга 1 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси фаолиятига чек қўйилди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор назорат тадбирида Сирдарё туманида жойлашган МЧЖ 86 дона майнинг қурилмасини электр тармоғига улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси томонидан 1 млрд 91 млн сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Мавзуга оид