Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган майнинг қурилмалари топилди
Андижон вилоятида ноқонуний “майнинг ферма” ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғидан 438,7 млн сўмлик электр энергиясидан қонунга хилоф фойдаланган шахслар аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.С. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тижорат мақсадида Андижон шаҳри “Пистамозор” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин равишда майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатгани аниқланган.
Маълум қилинишича, улар 5 та тўпламдаги майнинг қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 438,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
13:35 / 07.05.2026
Андижонда Давактив ва ҲЭТ ходими пора олишда гумонланиб ушланди
16:34 / 04.05.2026
Андижонда юк машинаси уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди
08:01 / 27.04.2026