Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида туманлар экспортбоп экин етиштиришга ихтисослаштирилади
Тошкент вилоятида туманлар экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.
Жорий йилда Бўка, Янгийўл, Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманлари экспортбоп экинлар етиштиришга ихтисослаштирилади ҳамда мазкур туманларга 10 нафардан экспортёрлар бириктирилади.
2024 йил якунига қадар мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади. Барча шаҳар ва туманларда аҳоли томорқа ер майдонларида баҳорги, такрорий ва тўқсонбости усулида экинлар экиш орқали 3 маротаба ҳосил олишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари, кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар билан бир қаторда маҳсулот етиштириш билан боғлиқ лойиҳаларга (қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бундан мустасно) 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади. Музлатгичли омборхона, тайёр ҳолда иссиқхона, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехлари аҳолига 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилиши белгиланди.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026