Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Ўзбекистон трансчегаравий дарёларда сув ҳисоблагичларини ўрнатади
Лойиҳага халқаро ташкилотларни жалб этиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
Қозоғистон ва Ўзбекистон истеъмол қилинган сувнинг аниқ миқдорини ҳисоблаш имконини берувчи ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қозоғистон Сув ресурслари ва ирригация вазирлигига таяниб Kazinform хабар берди.
Қайд қилинишича, Қозоғистон Ўзбекистон ҳудудида сув ҳисоблагич ўрнатса, Ўзбекистон томони Қозоғистонда ўз қурилмаларини ўрнатади. Томонлар, шунингдек, онлайн тарзда ахборот алмашади. Қозоғистон Ўзбекистон ҳудудида, Ўзбекистон томони эса Қозоғистонда тўпланган маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга.
Бу шартнома, аввало, географик жиҳатдан дарёлар манбасидан ташқарида жойлашган мамлакат манфаатлари учун жуда муҳимлиги таъкидланмоқда.
Энди икки давлат мутахассислари сув ҳисоблагич ўрнатиладиган жойларни келишиб олмоқда. Лойиҳага халқаро ташкилотларни жалб этиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
«Сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ҳар икки давлат томонидан истеъмол қилинадиган сув миқдорини онлайн назорат қилиш имконини беради. Апрел ойида биз бошқа қўшни давлатлар билан ана шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни бошлаш ниятидамиз», деди Қозоғистон Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026