"Сеул шаҳрида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл жаноблари билан учрашганимиздан мамнунмиз", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларига қаратилган кенг қамровли кун тартиби юзасидан суҳбатлашилди, бўлажак олий ва юқори даражадаги мулоқотлар муҳокама қилинди.
"Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўтган йили таъсис этилган Стратегик мулоқот доирасидаги қизғин ҳамкорликни давом эттиради", дейди Бахтиёр Саидов.
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл 2024 йилнинг 12 январида ўз лавозимига киришган.
19 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Ветнамга расмий ташрифи якунланди.
















