Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing раҳбари Дэйв Кэлхун самолётлардаги носозликлар туфайли истеъфога чиқади
Boeing бош директори Дэйв Кэлхун, компания раиси ва бошқа топ-менежерлар 737 туридаги самолётнинг носозлиги билан боғлиқ бир қатор можаролардан сўнг истеъфога чиқади. Ушбу носозликлардан сўнг АҚШ авиация регуляторлари Boeing’да аудит ўтказди, компания унда қисман ёмон натижаларни кўрсатди.
Boeing самолётларининг носозликлари билан боғлиқ қатор можаролар компания раҳбариятида ўзгаришларга олиб келди. Boeing бош директори Дэйв Кэлхун 2024 йил охирида ўз лавозимини тарк этади, дея хабар беради компания.
Шунингдек, директорлар кенгаши раиси Ларри Келлнер ва тижорий парвозлар бўлими ижрочи директори Стэн Дил лавозимини тарк этди. Келлнер ўрнини вақтинча Стив Молленкопф эгаллади, унинг раҳбарлигида Boeing директорлар кенгашининг янги раҳбарини сайлайди.
Март ойида Boeing АҚШ авиация назорати органлари томонидан аудит доирасида ўтказилган 89 та текширувдан 33 тасида ёмон натижаларни кўрсатган эди. Ушбу аудитдан олдин Boeing 737 самолётидаги носозликлар билан боғлиқ воқеалар содир бўлган.
Бир ҳолатда авиалайнернинг фавқулодда чиқиш люки тушиб кетган ва самолёт Портленд аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Ушбу воқеадан кейин Boeing 737 Max дастури раҳбари, Boeing заводида самолётлар ишлаб чиқаришни назорат қилган Эд Кларкни ишдан бўшатди.
Мавзуга оид
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
07:48 / 05.02.2026
Жаҳон авиабозоридаги талаб: Boeing ва Airbus’нинг 2025 йилги буюртма китоби
11:17 / 20.10.2025
Ҳонгконгда Boeing учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва денгизга қулади
09:02 / 23.09.2025