Ўзбекистон | 11:38 / 26.03.2024
6367
2 дақиқада ўқилади

Рациялардан ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ раҳбари жаримага тортилди

«Ўзкомназорат» инспекциясининг Қашқадарё вилоят ҳудудий шуъбаси, Электромагнит мослашув хизмати ҳамда шаҳар ИИОФМБ 3-сон ички ишлар бўлими томонидан вилоятнинг қатор ҳудудларида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди. 

Фото: Shutterstock

«Алишер Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилган мониторинг давомида, ушбу ҳудудда жойлашган ёнилғи қуйиш шохобчасида 2 дона BAOFENG BF888S русумидаги радиоузатиш қурилмасидан рухсатномасиз фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг техник регламентлари ёки давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган. 

«Ўзкомназорат» инспекцияси Қашқадарё вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари ўрганиб чиқилиб, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддаси, «Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом»нинг 67-банди, МЖтКнинг 152-моддаси 1-қисмига асосан ҳужжатлар тўплами умумлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилди. 

Суд томонидан ёқилғи қуйиш шохобчаси раҳбарига нисбатан жарима жазоси тайинланган.

Мавзуга оид