Бош консулхона хабарига кўра, кеча, 25 март куни Самарқанд - Истанбул ва Фарғона - Истанбул йўналишларида парвоз қилган самолётлар ноқулай об-ҳаво шартлари сабаб Анқаранинг Esеnbоğа аэропортига қўнишга мажбур бўлди. 

Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Туркиядаги ваколатхонаси томонидан йўловчиларни Истанбулга келтириш бўйича барча зарурий чоралар кўрилаётгани айтилган.