Жаҳон | 12:21 / 27.03.2024
17043
3 дақиқада ўқилади

«ИШИД ёки Украина? — Албатта, Украина». Патрушев —«Крокус»даги терактга ким алоқадорлиги ҳақида

«Албатта, Украина», — деган у Shot журналистининг терактда ким — ИШИЛ ёки Украина айбдорлиги тўғрисида берган саволига жавобан.

Кейинроқ «Россия 1» телеканали пропагандачиси Павел Зарубин билан суҳбатда Хавфсизлик кенгаши котиби «кўп нарса Украинанинг аралашувига ишора қилаётгани»ни қўшимча қилган.

«Тергов қўмитаси ҳозирда барчасини таҳлил қилмоқда ва маълумот берилади. Махсус хизматларда ҳам, ҳуқуқ-тартибот органларида ҳам барча маълумотлар бор, вақти келиб буни маълум қилишади», — деган Патрушев.

Бундан олдинроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников Москвадаги теракт ортида АҚШ ва Украина турганини айтганди. «Ҳа, мен шундай деб ўйлайман. Бизда ҳозирча умумий маълумотлар мавжуд, аммо уларнинг ўзидан кўплаб хулосаларга келиш мумкин», деган Бортников журналистларнинг терактга АҚШ, Британия ва Украинанинг алоқаси борми, деган саволига жавобан.

  • Сўнгги расмий маълумотларга кўра, 22 март куни Москва яқинидаги «Крокус Сити Ҳолл» концерт залида содир этилган теракт туфайли 139 киши ҳалок бўлиб, яна 182 киши жароҳатланган. «Крокус»га ҳужум учун жавобгарликни ИШИДнинг «Хуросон вилояти» номли бўлими ўз зиммасига олган. Америкалик расмийлар террорчиларнинг баёноти ҳақиқийлигини тасдиқлаган.
  • Россиялик пропагандачилар терактдан кейин дарҳол «украинлар изи» ҳақида гапира бошлаганди. Владимир Путин ҳодисадан 19 соат ўтиб россияликларга қилган мурожаатида «Крокус»га ҳужумдан кейин яширинмоқчи бўлган тўрт террорчи Украинага кетиш йўлида қўлга олингани, чегаранинг нариги тарафида улар учун «туйнук» тайёрлаб қўйилган бўлганини айтди.
  • Украина «Крокус»даги терактга алоқадорлиги тўғрисидаги хабарларни рад этади. Путиннинг тахминларига муносабат билдирган Володимир Зеленский россияликлар президентини «хаста ва орсиз мавжудот» деб атаган. «Унинг учун ўзидан бошқа ҳамма террорчилар, гарчи йигирма йилдан буён унинг ўзи террор билан шуғулланаётган бўлса ҳам. Айнан у — террор учун энг катта туйнук. У ва унинг махсус хизматлари», — деган Украина президенти.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти