Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистони пойтахтига ташриф буюрди.

Фото: «Дунё» АА
"Дунё" хабарига кўра, ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у 2021-2024 йилларда Жидда шаҳрида бош консул лавозимида ишлаган. 49 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаган, хусусий тузилмаларда таржимон сифатида, шунингдек, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгашида ишлаган.
2016 йилдан бери ТИВ тизимида. Ўтган йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида турли лавозимларда фаолият олиб борди. 2019-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳрида (Қозоғистон), 2021-2024 йилларда эса Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) бош консул бўлиб ишлаган.
Араб ва рус тилларида сўзлаша олади.
Нодир Турғунов 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили лавозимларида ишлаган Улуғбек Мақсудов ўрнига тайинланди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
"А.М. Best Company" халқаро рейтинг агентлиги "Ўзбекинвест" компанияси рейтингларини "Барқарор" прогноз билан "b"/"bb" даражасида тасдиқлади
Ўзбекистон | 11:00
-
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 137 млрд сўмдан ортиқ зарар етди
Жамият | 10:51
-
Россия судлари базасидан киберҳужумдан кейин 89 млн иш йўқолиб қолди
Жаҳон | 10:36
-
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
Жаҳон | 10:30
Мавзуга оид

22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?

22:01 / 13.05.2025
АҚШ ва Саудия Арабистони 600 млрд долларлик келишувга эришди

15:27 / 13.05.2025
Доналд Трамп Саудия Арабистонига келди

08:20 / 13.05.2025