Кучли шамол туфайли Тошкент вилоятида 12 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди
Кучли шамол туфайли Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғи авариявий ўчиш рўй берди. Бунинг оқибатида Тошкент вилоятидаги 12,5 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Шунингдек, Чилонзор туманида дарахт қулаши оқибатида газ қувури узилиб, 768 та хонадон вақтинча газсиз қолган.
28 март куни соат 09:33 да Тошкент шаҳрида кучли шамол оқибатида 110 кВли «Л-К-Д» электр узатиш тармоғи 60 МВт қувват билан авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунинг оқибатида Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида яшовчи 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.
Вазирлик ҳозирда истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўрилаётганини таъкидлаган.
Шунингдек, соат 10:20 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 19-квартал Хирмонтепа маҳалласида катта дарахт шамол оқибатида илдизидан қўпорилиб тушгани боис диаметри 50 мм бўлган паст босимли газ қувури узилган. Ҳудуддаги 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони вақтинча табиий газсиз қолган.
«Айни пайтда ноқулай об-ҳаво (қаттиқ шамол ва ёмғир) шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликлар бартараф этилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:50
Пиёдалар йўлагида навбатдаги қурбон: Олмалиқда “пешеход”дан ўтаётган пиёда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:34 / 03.10.2024
Тошкент вилоятида чуқурга тушиб кетган одам чиқариб олинди
14:30 / 28.09.2024
Ўзбекистонга 3 метрлик бўғма илонни олиб кирмоқчи бўлган бўлган шахс тўхтатиб қолинди
13:14 / 12.09.2024