Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учта вилоятда кучли дориларнинг муомалага киритилиши олди олинди
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Z.Ch. хусусий корхонаси савдо дўконида фуқаро М.Ш. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 хил турдаги 192 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Х.А.га 690 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан яна 22 хил турдаги жами 3 613 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда ЯТТ Қ.О. “Наво” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 10 хил турдаги жами 2 200 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда “Шарқ” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Nexia-3 русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро А.И. жами 42 дона “Тропикамид” ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳамда ўткир ҳидли мумсимон моддани Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
10:12 / 28.01.2026
Тошкент вилоятида кучли дорилар ноқонуний савдоси фош этилди
09:51 / 24.01.2026