"Дунё" хабарига кўра, мулоқот давомида Британиядан Ўзбекистонга туристлар оқимини ошириш, мамлакат сайёҳлик имкониятлари ва янги йўналишларини ҳамкорликда Британия кенг оммаси ўртасида тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Жорж Колвин Ипак йўли чорраҳасида жойлашган ва турли маданиятларни бирлаштирган Ўзбекистон замини Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хива сингари қадимий шаҳарлари ҳамда дунёга машҳур тарихий обидалари билан британиялик сайёҳларни фаол жалб этаётганини таъкидлаб ўтди.
Музокаралар натижасида томонлар жорий йилда 2500 нафар британиялик сайёҳларни мамлакатга юбориш ва Ўзбекистон сайёҳлик жозибадорлигини Британияда кенг тарғиб қилиш мақсадида етакчи оммавий ахборот воситаларида мавзуга оид мақолаларни жойлаштириш тўғрисида келишиб олди.
1758 йилда ташкил этилган Cox&Kings компанияси Буюк Британиядаги энг қадимий сайёҳлик бренди ҳисобланади. Компания, шунингдек, британиялик сайёҳлар учун хорижий турларни ташкил этишда ҳам етакчи саналади.
















