Иқтисодиёт | 13:55 / 30.03.2024
6868
1 дақиқада ўқилади
Январ–феврал ойларида умумий овқатланиш корхоналари қанча солиқ тўлагани айтилди
Январ-феврал ойларида умумий овқатланиш корхоналари 173 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлаган.
Жорий йил январ-феврал ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 195 та юридик шахс томонидан 173,2 млрд сўм солиқ тўланган.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 35,5 млрд сўми, яъни 20,5 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 449 млрд сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 8 млрд сўм.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 13,6 млрд сўм;
- фойда солиғи – 10 млрд сўм;
- ЖШОДС - 9,1 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 2,8 млрд сўм.
Солиқларнинг асосий қисми ўтган йилги якуний ҳисоботлар асосида тўланган.
Мавзуга оид
09:49 / 06.09.2024
Газ қазиб олишнинг қисқариши ва импортнинг ортиши солиқ тушумларини камайтириб юборган
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
11:49 / 05.09.2024
Фан олимпиадалари ғолибларига бериладиган мукофот даромад солиғидан озод этилади
16:13 / 04.09.2024