Финландия Россия билан чегараларини номаълум муддатга ёпди
Финландия ИИВ РФ билан чегараларни «кейинги билдиришномага қадар» ёпиб қўйиш қарорини Кремл томонидан «миграцияни янада инструменталлаштириш» хавфи билан изоҳлади.
Финландия ҳукумати Россия билан қуруқликдаги чегарада назорат-ўтказиш пунктларини 15 апрелдан бошлаб номаълум муддатга ёпиб қўйишга қарор қилди, деб хабар берди мамлакат ички ишлар вазирлиги 4 апрел, пайшанба куни. Бундан ташқари, 15 апрелдан бошлаб денгиз орқали ноқонуний миграциянинг олдини олиш учун Хаапасаари, Нуйямаа порти ва Сантиодаги денгиз ўтиш пунктлари ёпилади. «Қарор кейинги билдиришномага қадар кучда қолади, бироқ зарур бўлганидан ортиқ эмас», — дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.
РФ билан чегарани очишда фин ҳукумати Россия томонидан чегарани кесиб ўтиб, Финландиядан бошпана сўраётган учинчи давлат фуқароларининг оммавий ноқонуний миграцияси «қайта тикланиш хавфини» кўряпти. «Россия томонида Финландия чегараси яқинида Финландияга қарши ишлатилиши мумкин бўлган юзлаб ва эҳтимол минглаб одамлар бор», деди ички ишлар вазири Мари Рантанен. Финландия расмийлари Россиянинг «миграцияни инструменталлаштириш» сиёсатини «гибрид ҳужум» ва «узоқ муддатли таҳдид» сифатида баҳолайди.
Ҳукуматнинг чегарани ёпиш ҳақидаги аввалги қарори 14 апрелгача амал қилган.
Россия-Финландия чегарасига мигрантлар оқими
2023 йил ноябрида Финландия тегишли ҳужжатлари бўлмаган муҳожирлар оқими туфайли Россия билан қуруқликдаги чегарасини бутунлай ёпди. Ҳелсинки Москвани учинчи давлат фуқароларини чегарани кесиб ўтишга ундаганликда айблади. Бунга жавобан Россия ТИВ вакили Мария Захарова «Финландиянинг чегарадаги вазият учун жавобгарликни Россия зиммасига юклашга уринишини тушунарсиз баҳоналар» деб атади.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024