Ўзбекистон | 15:57 / 06.04.2024
5876
1 дақиқада ўқилади

Давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ташкил этилади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Global Partners Governance (GPG) нодавлат нотижорат ташкилоти директори Мэтт Картер билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, GPG стратегик таҳлил ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш, давлат бошқарувини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, тадқиқотлар ва нашрлар, онлайн курслар ва тренинглар хизматини кўрсатиш каби йўналишларда фаолият олиб боради.

"GPG ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўртасида 2021-2022 йилларда бир қатор лойиҳалар амалга оширилган. Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдормиз", деди Мэтт Картер.

Учрашув якунида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари ҳамда республика давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ва стажировкаларини ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид