08:50 / 08.04.2024
2533

Ўзбекистон интернет ресурсларига уч ойда 3 млндан ортиқ киберҳужум уюштирилди

Ўзбекистонда 2024 йил 1-чорак ҳолатига кўра мониторинг жараёнида давлат органлари ва ташкилотларнинг 19 та веб-ресурсларида 70 та заифлик ва камчиликлар аниқланиб, бартараф этилди. 

Фото: Getty Images

“Киберхавфсизлик маркази” хабарига кўра, ушбу вақт мобайнида интернет тармоғининг миллий сегментида 3 миллион 290 мингдан ортиқ киберҳужумлар кузатилган.

Кибермаконда мавжуд заифликлар ва таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш, тўплаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора кўриш мақсадида, марказнинг мониторинг тизимлари орқали давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот инфратузилмаларида аниқланган 369 минг 660 дан ортиқ кибертаҳдидлар бўйича маълумотлар тегишли ташкилотларга тақдим этилган.

Киберхавфсизлик талабларига риоя этилмагани сабабли сўнгги 3 ой мобайнида UZ домен зонасида жойлашган 45 та веб-сайтда киберхавфсизлик ҳодисаси аниқланди. Шулардан, 12 таси давлат органларига қолган 33 таси хусусий секторга тегишли.

Top