Россия ҳудудига кирган чет эл фуқаролари маҳаллий алоқа операторларидан сим-карта сотиб олиш учун давлат хизматлари порталида («Госуслуги») биометрик маълумотларни киритган ҳолда рўйхатдан ўтиши ва алоқа дўконларига шахсан бориши шарт бўлади. Бундай талаблар киритилган қонун лойиҳаси Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан тайёрланди, деб ёзди «Ведомости».
Ҳужжат Ички ишлар вазирлиги, ФХХ, «Роскомнадзор», Ташқи ишлар вазирлиги, Федерал монополияга қарши хизмат ва Иқтисодий ривожланиш вазирлигига юборилган. Департаментлар бу ҳақда 15 апрелгача келишиб олиши керак.
Ҳужжат матнида таъкидланганидек, агар мигрантлар биометрик маълумотларни тақдим этишдан бош тортса, Россия ҳудудида мобил алоқадан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлади.
Бу талаблар дипломатик ходимлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари ва қочқинларга нисбатан қўлланилмайди.
















