"Дунё" хабарига кўра, учрашувлар давомида корейс томонига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, жумладан Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчилари, илмий ходим ва талабаларини хорижий давлатларда стажировка ўташ ва малака ошириши юзасидан ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Томонлар мазкур олий таълим муассасалари ўртасида қишлоқ хўжалиги йўналишида, жумладан озиқ-овқат, мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва замонавий иссиқхоналарни қуриш бўйича қисқа муддатли ўқув дастурларни ташкил этиш ва ҳамкорликда конференциялар, илмий-амалий анжуманлар, мақолалар тўпламини чоп этиш бўйича фикр-алмашди.
Учрашув якунида Тошкент давлат аграр университети ва Сунчон миллий университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
















