Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари қурилиш материаллари учун жанжаллашди. 

Baza хабарига кўра, ҳодиса 14 апрел куни «Метроном» турар-жой мажмуаси қурилишида содир бўлган. Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари арматура пакети устидан жанжаллашган. Дастлаб қурувчилар муштлашган, кейин бир-бирини тошбўрон қилган. 

Ҳодиса жойига полиция чақирилган. Оқибатда, 20 киши полиция бўлимига олиб кетилган. Ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган ва тиббий ёрдам талаб қилинмаган.