14:15 / 17.04.2024
3022

Ўзбекистонда ўз уйида интернетдан фойдаланаётган катта ёшдагилар улуши ошди

Ўзбекистонда ўз уйида интернетдан фойдаланаётган катта ёшдагилар улуши ошгани маълум қилинди.

Фото: iStock

Статистика агентлиги маълумотларига асосан, 2023 йилнинг январ-декабр ҳолатига кўра, 10 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳолининг ўз уйида интернетдан фойдаланаётганлар улуши 67 фоизни ташкил этди.

Бу кўрсаткич:

  1. 2021 йилда — 49,9 фоизни;
  2. 2022 йилда — 59,6 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистонда 10 ва ундан катта ёшлилар орасида мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши ошган.

2023 йилда 10 ва ундан катта ёшлилар орасидан мобил телефондан фойдаланувчи аҳоли улуши 99,1 фоизни ташкил этди.

Top