Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги тошқинлар: Курган вилоятида дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилиши кутиляпти
Курган вилоятидаги Тобол дарёсида сув сатҳи кўтарилмоқда ва «яқин кунларда» энг юқори чўққига чиқиши кутилмоқда. Тюмен вилоятида 15 та аҳоли пункти аҳолиси эвакуация қилиниши тўғрисида маълумот берилди.
Россиянинг бир қатор ҳудудлари ҳали ҳам сув тошқинидан зарар кўрмоқда, баъзи ҳудудларда ҳокимият яқин кунларда дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилишини кутяпти ва сув тошқини хавфи туфайли маҳаллий аҳоли учун эвакуация зонасини кенгайтирмоқда. Минглаб россияликлар вақтинчалик яшаш марказларида (ВЯМ) қолмоқда.
Курган вилояти: яқин кунларда дарёларда сув сатҳи кескин кўтарилиши кутиляпти
17 апрел куни эрталаб Курган яқинидаги Тобол дарёсида сув сатҳи 883 смгача кўтарилиб, «хавфли ҳодиса» даражасидан 33 смга ошиб кетди, «яқин кунларда» баҳорги тошқиннинг максимал даражаси кутилмоқда Бу ҳақда Гидрометеорология сайти хабар берди.
17 апрел ҳолатига кўра, Курган вилоятининг 13 567 нафар аҳолиси сув тошқини зонасидан эвакуация қилинган, 931 киши, жумладан, 200 нафар болалар ВЯМда. Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси маълумотларига кўра, 669 та турар жой ва 2376 та қишлоқ уйлари сув остида қолмоқда. Курган вилоятида фавқулодда ҳолат 8 апрел куни жорий этилган эди.
Оренбургнинг деярли учдан бир қисми сув остида қолмоқда
Оренбург чегараларидаги 89 квадрат километр майдон сув остида қолмоқда, деб хабар берди шаҳар маъмурияти 17 апрел куни. Шаҳарда 6,5 мингдан ортиқ уй-жой, жумладан, 55 кўп қаватли уй, шунингдек, 11,2 минг ер участкаси сув остида қолмоқда. Оренбург мэрияси маълумотларига кўра, сув босган уйлардан 1720 киши, жумладан, 170 нафар бола эвакуация қилинган. ВЯМда 274 киши қолмоқда, улардан 72 нафари болалар.
Оренбург яқинидаги Урал дарёсида сув сатҳи 11 метрдан ошиб, «хавфли» кўрсаткичдан 179 смга кўтарилиб кетди, Оренбург вилоятида 4 апрелдан сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли сув тошқини сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Тюмен вилояти: эвакуация зонаси кенгаймоқда
17 апрел куни эрталаб Тюмен вилоятида губернатор аввалроқ Ишим дарёсида сув сатҳининг «тарихий максимал» даражаси туфайли тўғон бузилиши хавфи ҳақида маълум қилган эди. Ишим туманида 13 та аҳоли пункти, Викулов туманида яна 2 та қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган. Маҳаллий расмийлар аҳолини ўзи билан энг зарур буюмлар, ҳужжатлар, дори-дармонлар ва қимматбаҳо нарсаларни олиб кетишга чақирди.
Тюмен вилоятида сув тошқини хавфи туфайли 8 апрел куни фавқулодда ҳолат жорий этилган, сув тошқини 23-25 апрел кунлари эса энг юқори чўққига чиқиши кутилмоқда. Сув тошқини зонасида деярли 7,3 минг киши истиқомат қиладиган 50 дан ортиқ аҳоли пунктлари мавжуд.
Томск вилояти: Томда сув сатҳи пасаймоқда, Обда эса кўпаймоқда
Минтақавий бошқарув маркази маълумотларига кўра, Томск вилояти чегараларидаги Том ва Об дарёларида охирги 24 соат ичида сув сатҳи турли динамикани кўрсатди. Томскнинг икки ҳудудида Том дарёсидаги сув 14 см ва 54 смга пасайди, «хавфли ҳодиса» белгисидан ошиб кетилмади. Шу билан бирга, Николское қишлоғи яқинидаги Об дарёсида сув сатҳи 14 смга кўтарилиб, 988 смни ташкил этди, «хавфли» кўрсаткич - 864 см.
Томск шаҳри, Томск ва Шегар туманлари ҳудудида тўртта аҳоли пункти ва битта далаҳовли посёлкаси сув остида қолмоқда. 84 киши, жумладан, 8 нафар бола эвакуация қилинди. ВЯМда 13 киши, жумладан, 6 нафар бола бор.
Мавзуга оид
09:12 / 27.05.2026
Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
09:42 / 28.02.2026
2–6 март: тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди
19:29 / 22.09.2025