Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон давлат хизматчиларининг Британияда амалиёт ўташ механизми кенгайтирилади
Ўзбекистон элчиси ва Британия экспорт вазири савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британия Бизнес ва савдо бўйича давлат котибининг парламент ўринбосари, экспорт вазири лорд Малколм Оффорд билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Томонлар савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳамда таълим соҳасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада жадаллаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Хорижий томон Ўзбекистон давлат хизматчиларининг Британиянинг ташкилотлари ва йирик компанияларида амалиёт ўташ ва малака ошириш механизмини кенгайтириш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади.
Учрашув якунида Британиянинг "Ривожланаётган давлатлар учун савдо тизими" доирасида берилаётган преференциялар бўйича республика экспортчи корхоналари учун махсус тренинглар ташкил этиш, Британия экспортни молиялаштириш агентлиги маблағларини жалб қилган ҳолда мамлакатимизда йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, 19-22 май кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган "Жаҳон таълим форуми – 2024"да Ўзбекистон вакиллари иштирокини таъминлаш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026