Жаҳон | 07:49 / 22.04.2024
4015
2 дақиқада ўқилади

Россияда ҳақини ололмаётган ўзбекистонликларнинг маоши ундириб берилди

Россияда ҳақини ололмаётган ўзбекистонликларнинг 225 млн сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, агентликнинг Россиядаги вакиллари ҳудудларидаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, Пермдаги “Трек”, “Лимакмарашстрой”, Туладаги “Воловский бройлер”, Екатеринбургдаги “Прогресс”, Благовешенскдаги “Асфалт” ва Волгоград корхоналарда ишлаётган юртдошлар ва уларнинг иш берувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Мамлакатнинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Б.Асадов бошчилигидаги делегация Перм шаҳрида таҳсил олаётган талабалар ҳамда олий таълим соҳаси раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Амур вилояти савдо-саноат палатаси президенти билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Савдо-саноат палатасининг ташкил этилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси номидан табрик хати етказилди ва палатага аъзо корхоналарга Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тарзда ишга жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мамлакатнинг Россия Федерациясидаги бош консули Перм ўлкасидаги кўп тармоқли миграция марказида бўлиб, Ўзбекистон фуқароларининг мазкур ҳудудда яшаши ва иш билан таъминланишига боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Красноярскдаги “Эста Констракшен” корхонасида ишлаётган 18 нафар юртдошнинг тўланмай келинаётган 1 миллион 660 минг рублдан ортиқ миқдоридаги иш ҳақи иш берувчидан ундириб берилди.

Нижний Новгородда қийин аҳволда қолган фуқаро Нижний Новгород – Ташкент йўналишидаги авиарейс орқали ватанга қайтарилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид