Ўзбекистон | 08:21 / 22.04.2024
3095
1 дақиқада ўқилади

Хитой Тошкентдаги йирик корхоналарга қуёш панеллари ўрнатмоқчи

Жорий йилнинг 20 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг Yupont Group Ltd. компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов, ҳокимнинг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Шароф Раҳмонов, “Тошкент инвест компанияси” АЖнинг стратегик масалалар бўйича директори Рустам Қодиров ва бошқа мутасаддилар иштирок этди

Тадбир давомида томонлар Тошкент шаҳрида яшил энергетикани ривожлантириш масалаларини батафсил муҳокама қилди.

Yupont Group Ltd. томонидан Тошкент шаҳридаги йирик саноат корхоналарига умумий қуввати 100 МВт га тенг қуёш панеллари ўрнатиш орқали уларни яшил энергияга ўтказиш борасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мавзуга оид