АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди
Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди ва АЭХА ўзининг эронлик ҳамкасблари фаолиятини «керакли даражада кўриш имкониятига» эга эмас, деди Рафаэл Гросси DW нашрига берган интервюсида.
Эрон атом бомбасини яратиш учун етарли даражада бойитилган уранга эга бўлишига «ойлар эмас, ҳафталар» қолди. Бу ҳақда 22 апрел, душанба куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси DW нашрига берган интервюсида маълум қилди.
Эроннинг уранни бойитиш даражаси деярли ядровий қурол яратиш учун зарур бўлган даражага етаётгани хавотир уйғотса-да, Эронда бундай қуроллар аллақачон бор, деган хулосага келиш мумкин эмас, дея қўшимча қилди Гросси. АЭХА раҳбарининг сўзларига кўра, ишлайдиган ядровий каллакни яратиш бойитилган уран ишлаб чиқаришдан ташқари, «кўп бошқа нарсаларни» талаб қилади, масалан, синовларни.
Эроннинг фаолияти - АЭХА учун «кўринмас»
Эроннинг мамлакатга «тиббий ва фуқаролик» мақсадларда ядровий технология кераклиги ҳақидаги кафолатлари бошқа саволларни туғдиради, деди Гросси. Масалан, бу мақсадлар учун бойитилган ураннинг «шундай ҳажмлари» ва уни ишлаб чиқаришнинг «шундай тезлиги» нима учун керак? Унинг сўзларига кўра, бундай хавотирлар АЭХА ўзининг эронлик ҳамкасблари фаолиятини «керакли даражада кўриш»га эга эмаслиги билан кучаймоқда.
Журналистнинг Эрон ядровий қуролни самарали ишлаб чиқараётгани ва АЭХА бу ҳақда билмаслиги мумкинми деган саволига Гросси маълумот йўқлиги сабабли «бу ҳақда тахмин қила олмайман», деб жавоб берди.
Ядро қуроли бўйича гап-сўзларни нормаллаштириш - «мутлақо ачинарли»
Суҳбат чоғида АЭХА раҳбари, шунингдек, Исроилнинг ҲАМАС билан уруши, Россиянинг Украинага қарши уруши шароитида ядровий объектларга ҳужумлар билан боғлиқ суҳбатларни нормаллаштириш учун «ташвишли тенденция» мавжудлигини таъкидлади. Улар орасида Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Запорижжя атом электр станцияси ёки ҳатто ҲАМАС билан уруш бошида Исроил ҳукумати томонидан айтилган ядровий қуролдан фойдаланиш таҳдиди бор. Гроссининг сўзларига кўра, бундай нормаллаштириш ядровий қуролни тарқатмаслик режимининг босқичма-босқич йўқ қилинишига олиб келади, у эса охирги 70 йил давомида ядро уруши олдини олишга имкон берди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024