Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ва Испанияда наркосавдогарларга қарши кенг кўламли рейд ўтказилди
Наркожиноятчилик ва пул ювишга қарши кураш бўйича ўтказилган рейд доирасида Германия ва Испанияда 30 дан ортиқ манзилларда тинтув ўтказилди.
Германия ва Испанияда наркожиноятчилик ва пул ювишга қарши кенг кўламли рейд доирасида беш киши қўлга олинди. Бу ҳақда 23 апрел, сешанба куни Германия Федерал жиноят бошқармаси (BKA) маълум қилди.
Германияда икки киши ушланди. Умуман олганда, хавфсизлик кучлари 21 кишини жиноий ташкилот яратиш ва марихуананинг ноқонуний савдосида гумон қилмоқда. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар сўнгги тўрт йил давомида Испаниядан Германияга юзлаб килограмм наша етказиб бериб, миллионлаб евро ишлаб топган.
Ўз фаолияти давомида жиноий гуруҳлар мунтазам равишда ўзаро қарама-қарши гуруҳлар билан тўқнашган, улар ўт қўйиш, қотилликка уриниш, ҳужумлар ва одам ўғирлаш билан якунланган. Бундан ташқари, гумонланувчилар гувоҳларни қўрқитиш билан шуғулланган, дея хабар беради терговчилар.
Хавфсизлик кучлари ўнлаб манзилларда тинтув ўтказди
Тергов жиноий фаолиятга алоқадор шахсларни 2023 йилнинг май ойидан бери аниқлаб келган. Ўшанда Испания ва Франция чегарасида божхона кўригидан ўтказилганда автомобил ичидан 380 минг евро нақд пул топилган. Бу из ҳуқуқ-тартибот идораларини Висбадендаги гуруҳга олиб келди.
Биргина Германияда операцияга 300 дан ортиқ хавфсизлик кучлари вакили жалб қилинган. Гессен, Шимолий Рейн-Вестфалия ва Бавария федерал ерларида 21 та манзилда тинтувлар ўтказилди. Испаниялик терговчилар Марбеля яқинидаги 13 та хонадонда тинтув ўтказди ва уч кишини, жумладан, гуруҳнинг тахминий етакчиларини қўлга олди.
Мавзуга оид
10:20 / 10.02.2026
АҚШ Тинч океанида наркосавдогарларга тегишли деб айтилган кемага зарба берди
20:21 / 17.04.2025
Туркияда гиёҳвандликка қарши мамлакат тарихидаги энг йирик операция ўтказилди
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025