24 апрел куни Тошкент шаҳрида навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. 

Бу «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги президент фармонида белгилаб қўйилган. 

Акция доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат идоралари ходимлари жамоат транспорти, велосипед ҳамда атроф-муҳитга зарар етказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишади. 

Шунингдек, аҳолига ҳам ушбу транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.