Маркировкалаш тизими билан тегишли субъектларнинг бор-йўғи 42 фоизи қамраб олинган - Сенат
Сенат қўмитасида яширин иқтисодиётни қисқартириш муаммолари ва уларнинг ҳал қилиниши юзасидан семинар ўтказилди.
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан “Яширин иқтисодиётни қисқартириш: муаммо ва ечим” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда иштирокчилар томонидан яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида айрим муаммоли масалалар сақланиб қолаётганига эътибор қаратилди.
Хусусан, яширин фаолиятнинг ўз вақтида ваколатли органлар томонидан назоратга олинмаганлиги натижасида Ҳисоб палатаси томонидан 2023 йилда бюджетга қўшимча 3,6 трлн сўм жалб қилиш имкониятлари аниқланиб, шундан 1,2 трлн сўми ундирилиши таъминланган.
Маркировкалаш тизими билан тегишли субъектларнинг бор-йўғи 42 фоизи қамраб олингани аниқланган.
Семинарда иштирокчилар томонидан қайд этилганидек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган маҳсулотнинг бир қисмини яширин айланмага олиб чиқиб кетишига шароит мавжуд бўлиб, шу сабабли ушбу соҳада яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ва соҳада ҳосилдорликни, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобини олишни ва қайта ишлаш босқичларини рақамлаштириш зарур.
Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш ва норасмий тарзда ишга қабул қилиш орқали “конверт” усулида иш ҳақи беришга чек қўйиш борасида ишлар ташкил этилмаганлигига, хусусий секторда юридик шахслар томонидан иш ҳақини конверт усулида бериш тизимли тус олганлигига семинарда алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам ҳақиқий товар айланмани ҳисоботларда камайтириб кўрсатиш орқали солиқдан қочиш ҳолатлари кузатилаётганлиги ҳамда нақд пул билан боғлиқ операциялар яширин иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг асосий усули бўлиб қолаётганлиги қайд этилди ва унинг олдини олишга қаратилган чораларни белгилаш юзасидан таклифлар билдирилди.
Мавзуга оид
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:40 / 19.10.2024
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести
10:20 / 19.10.2024
Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади
17:43 / 18.10.2024