G7 давлатлари 2035 йилгача кўмирдан воз кечиш бўйича келишувга эришди
«Катта еттилик» мамлакатлари тошкўмирдан босқичма-босқич воз кечиш бўйича умумий сана бўйича принципиал келишувга эришди. Ҳужжат 30 апрел куни имзоланиши режалаштирилган.
«Еттилик гуруҳи» (G7) мамлакатлари энергетика вазирлари 2030-йилларнинг биринчи ярмигача электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан фойдаланишни босқичма-босқич тўхтатиш бўйича принципиал келишувга эришди. «Техник келишув бор», деди Италия энергетика вазири Жилберто Пикетто-Фратин 29 апрел, душанба куни Туриндаги учрашувда.
Якуний келишув 30 апрел, сешанба куни имзоланиши керак. Шу куни иқтисодиётни карбонсизлантириш бўйича батафсил режа эълон қилинади. «Катта еттилик» давлатлари 2023 йилда кўмирда ишловчи электр станцияларини босқичма-босқич тўхтатишга келишиб олди, бироқ давлатлар умумий сана бўйича бир қарорга келмади.
БМТ иқлим бўйича саммити қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечишга чақирди
Якуний келишув БМТнинг 2023 йилда Дубайда бўлиб ўтган иқлим конференциясида келишилган мақсадларга эришиш йўлидаги қадам бўлади. COP28 якуний ҳужжати қазиб олинадиган ёқилғилардан босқичма-босқич воз кечишни талаб қилади, аммо унда кўмир, нефт ва газдан воз кечиш аниқ белгиланмаган.
Шу билан бирга, бу йил G7’га раислик қилаётган Италия 2025 йилгача Сардиния оролидагидан ташқари барча кўмир электр станцияларини ўчириб қўйиш ниятида. Ҳозирда электр энергиясининг 26 фоизи кўмирда ишлайдиган электр станцияларидан олинадиган Германия 2038 йилгача кўмирдан бутунлай воз кечишни режалаштирган.
Мавзуга оид
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
10:50 / 26.10.2024
G7 Киевга РФ активларидан маблағ ажратиш тартибини ҳал қилди
11:10 / 25.10.2024
G7 давлатлари Украинага 50 млрд доллар ажратиш мажбуриятини олди
12:50 / 24.10.2024