Жамият | 08:15 / 30.04.2024
5103
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 15 ёшли қиз эҳтиётсизлиги оқибатида чуқурга тушиб кетди

Тошкент вилояти Чиноз туманида 15 ёшли қиз эҳтиётсизлиги оқибатида чуқурга тушиб кетди. 

Фото: ФВВ матбуот хизмати

ФВВ хабарига кўра, 28 апрел куни соат 19:36 да Тошкент вилояти Чиноз тумани “Ҳамза” МФЙ Ш.Рашидов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаронинг 15 ёшли қизи ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳовлисидаги чуқурга тушиб кетгани билдирилиб, уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб, Чиноз тумани ФВБга хабар келиб тушган. 

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида қизни чуқурликдан соғ-саломат чиқариб олган ва психологик ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббиёт ходимларига топширган. 

Қизнинг аҳволи яхши бўлгани сабабли шифохонадан уйига жавоб бериб юборилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Мавзуга оид