Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги Ўзбекистон фуқаролари фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлишга чақирилди
Ватандошлар "консалтинг" хизматларини кўрсатиш ниқоби остидаги фуқароларнинг чет элга ўқишга ва ишга жўнатиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлишга чақирилди.
Ўзбекистон элчихонаси томонидан Хитойдаги ватандошлар иштирокида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
"Дунё" хабарига кўра, унда Хитойдаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, улар дуч келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида мезбон мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан узвий ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани таъкидланди.
Ўз навбатида, ватандошлар "консалтинг" хизматларини кўрсатиш ниқоби остидаги фуқароларнинг чет элга ўқишга ва ишга жўнатиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлишга чақирилди.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари томонидан чет эллардаги ватандошларни қўллаб–қувватлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш ва ёрдам кўрсатиш, терроризм, экстремизм ғоялари таъсиридан ҳимоялаш ҳамда турли ноқонуний фаолият билан боғлиқ хавфлардан огоҳлантириш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётгани қайд этилди.
Барча ватандошлар, огоҳлик ва ҳушёрликни янада оширишга, содир бўлаётган ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка даъват этилди.
Мавзуга оид
21:10 / 30.06.2026
Ал Капонедан Гулнора Каримовагача: “Кир пуллар” қандай ювилади?
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026