Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, мушакбозлик 9 май куни соат 21:00 да ташкил этилиши кўзда тутилган.

8 май куни пойтахтдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Матонат мадҳияси” монументига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги “Мотамсаро она” монументлари пойига гулчамбарлар қўйиш маросимлари ўтказилди.

2023 йил 9 майда ҳам Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мушакбозлик Янги Ўзбекистон боғида ташкил этилганди.