Украинада урушнинг 806-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Москвада Ғалаба паради ўтказилди. Унда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Лаос, Гвинея-Бисау ва Куба президентлари ҳам иштирок этди.
- Украинлар дрони Бошқирдистондаги «Газпром Нефтехим» нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум уюштирди. Шунингдек, пилотсиз учиш қурилмалари Краснодар ўлкасининг Анапа шаҳри яқинидаги нефт база ҳудудига учиб келиб, бир қанча резервуарларга шикаст етказган.
- Белгород шаҳри Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида 11 киши жароҳатланди.
- Никополда Россия қўшини зарбаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
- Володимир Зеленский ғарб қуроллари етиб келганидан кейин Украина жанг майдонида ташаббусни ўз қўлига олиши мумкинлигини айтди.
- Украинада қурол ишлаб чиқариш бўйича еттита махфий завод қурилди, уларнинг бир қисми ер остида жойлаштирилган, деб хабар берди Испаниянинг El Mundo нашри.
Кун кадри. Белгород Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши
9 майга ўтар кечаси Белгород шаҳри ва Белгород райони украин қўшини зарбасига учради. 11 киши, жумладан 11 ёшли қиз жароҳатланган, деган Белгород области губернатори Вячеслав Гладков. Унинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида 34 квартира, бешта хусусий уй ҳамда 40 та машина шикастланган.

Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларида Ғалаба куни
9 майга бағишланган маросимлар Донецк, Луҳанск, Мариупол ва Россия қўшини назоратида қолаётган бошқа украин шаҳарларида ўтказилди.

AFP / Scanpix / LETA

РИА Новости / Profimedia
























