Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрел ҳолатига жами 298 338 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритмоқда.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
- савдо соҳасида — 112 069 та;
- саноат соҳасида — 42 415 та;
- қурилиш соҳасида — 27 253 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 26 205 та;
- ташиш ва сақлаш соҳасида — 15 365 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 15 328 та;
- ахборот ва алоқа соҳасида — 8 455 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида — 6 625 та;
- бошқа соҳаларда — 44 623 та.
1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 226 тани ташкил этган.
















