Украинада урушнинг 807-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина мудофаа вазирлиги Россия қўшини 10 май куни украинларнинг Харкив областидаги мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилгани, чегара ҳудудида жанглар кетаётгани ҳақида хабар берди.
  • Норасмий маълумотларга кўра, Россия Украинанинг чегарадаги тўрт қишлоғини — Стрелече, Красне, Пилная ва Борисовкани қўлга олган; Харкив области расмийлари буни рад этган.
  • Харкив областининг чегарадош районлари ўққа тутилиши кучайтирилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлиб, беш киши яраланган.
  • Харкив шаҳри ва Липци посёлкасида ракета зарбаларидан кейин бир неча уйлар ёниб кетган, 11 ёшли ўсмир ва икки нафар кекса аёл яраланган.
  • Суми областида россияликлар зарбаси оқибатида 64 ёшли аёл ҳалок бўлиб, унинг 17 ёшли набираси жароҳатланган.
  • Калуга областида нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужумидан кейин ёнғин чиққан. Жароҳат олганлар йўқ.

Кун кадри. Харкив осмонида шимолий ёғду

Кучли геомагнит бўрони туфайли 10 май куни кечқурун Украинанинг бир қанча областлари осмонида шимолий ёғду пайдо бўлди. Уни Харкив аҳолиси вакиллари ҳам кузатиши мумкин эди. Март ойида Владимир Путин Украинанинг шарқий қисмида буфер зона ташкил этиш зарурати ҳақида гапирганди — РФ ҳудудлари чегара орқали ўққа тутилиши ва бостириб кирилишининг олдини олиш учун. Шундан кейин Харкив областида ҳужумлар кучайтирилди.
Pavlo Parkhomenko / EPA / Scanpix / LETA

Харкив областининг чегарадош ҳудудларида эвакуация

Украиналик қутқарувчилар Волчанскнинг кекса ёшли аҳолисини эвакуация қилмоқда — Украинанинг Россия билан чегарасидан беш километр масофада жойлашган бу шаҳар Россия қўшини томонидан мунтазам равишда ўққа тутилмоқда
Полиция Украины / AP / Scanpix / LETA
Волчанск шаҳри ва атрофдаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация автобусларини кутмоқда
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA