2024 йилнинг 13 май куни соат 16:58 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Ҳаракат маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида 2 ёшли боланинг ҳаёти қутқариб қолинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолгани сабабли ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқурлигидан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.