Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан ҳаракатланувчи айрим йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди
Тошкентдаги Марказий вокзал яқинида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли поездлар Жанубий вокзалдан ҳаракатланади.
Ўзбекистонда айрим йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент-Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Фарғона водийси ва Волгоград йўналишидаги йўловчи поездлар 2024 йил 2 июндан 22 июнгача Тошкент-Жанубий вокзалидан ҳаракатланади.
Поездлар ҳаракат жадвали қуйидагича бўлади:
- 60-сонли “Тошкент – Андижон” йўналиши
Тошкент 7:55 – Андижон 14:11
- 59-сонли “Андижон – Тошкент” йўналиши
Андижон 15:53 – Тошкент 21:47
- 62/92-сонли “Тошкент – Андижон” йўналиши
Тошкент 18:01 – Андижон 00:31
- 61-сонли “Андижон – Тошкент” йўналиши
Андижон 6:21 – Тошкент 12:38
- 91/93/95-сонли “Андижон – Тошкент” йўналиши
Андижон 16:51 – Тошкент 23:44
- 96-сонли “Тошкент – Андижон” йўналиши
Тошкент 10:25 – Андижон 18:00
- 94-сонли “Тошкент – Андижон” йўналиши
Тошкент 6:07 – Андижон 13:17
- 123-сонли “Волгоград – Тошкент” йўналиши
Волгоград – Тошкент 6:53
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026