Самарқандда 70 ёшли маст ҳайдовчи 2-синф ўқувчисини уриб юборди
Ҳайдовчи бир йил аввал ҳам маст ҳолда машина бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинган бўлган.
Самарқанд вилояти Нарпай туманида 70 ёшли фуқаро маст ҳолда машина бошқариб, мактаб ўқувчисини уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2-синф ўқувчиси бўлган қизалоқ мактабдан қайтаётганда уни “Нексия-2” машинаси уриб юборган. Оқибатда ўқувчи қиз жароҳат олиб, қўли синган. Уни операция қилишган.
Суриштирувда аниқланишича, 70 ёшли эркак бир йил аввал ҳам спиртли ичимлик ичиб машина бошқаргани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
09:43 / 11.08.2024
Самарқандда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди
22:24 / 22.07.2024
ЙҲХХнинг янги бошлиғи ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши муросасиз курашишга ваъда берди
20:00 / 20.07.2024