Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган фуқаро вақтинчалик турар жойи ҳамда яшаш учун маблағи қолмаганини билдириб, ватанга қайтишда амалий ёрдам сўраган.

Шундан сўнг дипломатик ваколатхона томонидан Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур ташкилий ва консуллик чора-тадбирлари амалга оширилди. Фуқаронинг ижтимоий аҳволи инобатга олиниб, Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан улар учун «Владивосток–Тошкент» йўналиши бўйича авиачипталар харид қилинди.

Барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кузатув ишлари якунланганидан сўнг она ва фарзанднинг Владивостокдан чиқиб кетиши ташкил этилди.

Натижада, фуқаролар соғ-саломат Ўзбекистонга қайтарилди.