09:04 / 25.05.2024
1673

608 млн сўмлик дориларни ўзлаштириб юборган дорихона мудири ушланди

Термиз шаҳрида тадбиркорнинг 608,6 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштирган дорихона мудири аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, фуқаро М.Х. “Ш.” хусусий корхонасига қарашли дорихона мудири вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигидаги дори воситаларини сотувидан тушган 608,6 млн сўмни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, тадбиркорнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top