Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер ажратиб беришни ваъда қилган муҳандис аниқланди
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган муҳандис аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси” муҳандиси У.Т. фуқаро М.Д.нинг ишончига кириб, унга ушбу бошқарма тасарруфидаги 20 сотих ер майдонини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратиб бериши эвазига 2500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, У.Т.нинг ушбу пуллар ҳисобидан 500 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026