08:18 / 27.05.2024
1807

Гитанас Науседа Литва президенти этиб қайта сайланди

Сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, Литванинг амалдаги президенти Науседа президентлик сайловларида 75 фоизга яқин овоз тўплади. Унинг рақиби, бош вазир Шимоните мағлубиятини тан олди.

Фото: P. Peleckio/BNS nuotr

Литвадаги президентлик сайловларида иккинчи турда мамлакатнинг амалдаги президенти, 60 ёшли Гитанас Науседа ғалаба қозонди. Дастлабки натижаларга кўра, у 75 фоизга яқин овоз тўпламоқда, деб хабар берди Литва сайлов комиссияси 27 май, душанбага ўтар кечаси. 

Науседанинг иккинчи турдаги рақиби, 49 ёшли бош вазир Ингрида Шимоните аллақачон мағлубиятини тан олган. «Мен Литванинг сайланган президентини табриклайман», - дея унинг сўзларини келтиради AFP. 

Икки ҳафта олдинги сайловларнинг биринчи босқичида Науседа 44 фоиз, Шимоните 20 фоиз овоз олган.

Кампаниянинг асосий мавзуси

Президентлик пойгасининг асосий мавзуси уруш ва унинг Литва миллий хавфсизлиги учун оқибатлари бўлди. Науседа Украина тарафдори сифатида ном қозонган. 

Литва президентининг асосий ваколатлари ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасидадир. Науседа, Шимоните сингари, Европадаги хавфсизлик вазиятининг ўзгариши фонида Литвада беш минггача аскардан иборат Бундесвер бригадасини тезроқ жойлаштиришни талаб қилмоқда. 

Top