Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгия Ўзбекистондан дуккакли экинлар ва қуритилган мевалар импортини оширади
Белгия билан Ўзбекистондан дуккакли экинлар импортини 2023 йилга нисбатан икки бараварга кўпайтириш, Ўзбекистон экспорт маҳсулотлари турларини диверсификация қилиш ва кенгайтириш, қуритилган мева ва сабзавотлар етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Белгиянинг GroupDepre компаниялар гуруҳи бош директори Каролин Депре билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Европа бозорига Ўзбекистон маҳсулотлари экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Белгия вакилига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали натижалари, шунингдек, республикада саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги дастурлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистондан дуккакли экинлар импортини 2023 йилга нисбатан икки бараварга кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон экспорт маҳсулотлари турларини диверсификация қилиш ва кенгайтириш, хусусан, қуритилган мева ва сабзавотлар етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
19:28 / 08.07.2026
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
15:24 / 01.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи рекорд даражада қимматлашди. Сабаб нима?
08:55 / 01.07.2026
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
09:05 / 29.06.2026