Ўзбекистон | 07:27 / 06.06.2024
26649
2 дақиқада ўқилади

Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди

Суд уни туҳмат, товламачилик ва ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбдор деб топди.

Фото: Facebook

4 июн куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Яшнобод туман суди 42 ёшли блогер Мурод Махсудовни 7,5 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди

Пойтахт судлари матбуот хизмати хабарига кўра, у Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмининг «а» ва «г» бандлари (Оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинган туҳмат), 165-моддаси 2-қисмининг «б» банди (Кўп миқдорда товламачилик) ва 167-моддаси 2-қисмининг «б» ва «г» бандлари (Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айбдор деб топилди.

Шу билан бирга, суд Мурод Махсудовни Жиноят кодексининг 168-моддаси 1 ва 2-қисмлари (Анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик) бўйича айбсиз деб топди ва реабилитация қилди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Мавзуга оид