09:54 / 06.06.2024
2070

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқланди

Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётган дорихоналар аниқланди. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар берди. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Бағдод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, M.F. хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Б.А. фуқаро А.А.га 55 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, “K.M.” МЧЖ дорихонаси сотувчилари Д.Н. ва М.Ш. фуқаро С.Б.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 9 дона “Редуксин” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 280 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 130 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top